Чуст тумани ИИБ тезкор гуруҳи ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, шу туманда яшовчи фуқаро ўзига қарашли дала майдонида гиёҳванд ўсимлик етиштираётгани билдирилган. Айтилган майдон тезкор тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилганда ҳақиқатан ҳам экинзор ораларида 3 минг туп каннабис ўсимлигига ўхшаш кўкимтир ва ўткир ҳидли ўсимликлар парвариш қилинаётгани аниқланди. Холислар иштирокида ўсимликдан намуналар олиб, Наманган вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан экспертиза қилинди. Уларнинг хулосасига кўра, ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда борлиги тасдиқланди. 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуриаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўз мухбиримиз,

Наманган вилояти.