ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган “Дамас” ҳайдовчиси қидирувда экан

Жорий йилнинг 21-декабр куни Оҳангарон тумани Ялпоқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Д.Абдуразоқов йўл чизиқлари талабига бўйсунмаган "Дамас" русумли транспорт воситасини тўхтатади. 

У ҳайдовчига чора кўриш мақсадида маълумотларни планшетга киритганда, фуқаро Тошкент вилоятида яшовчи, 1997 йилда туғилган Х.Қ. эканлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, ҳайдовчига нисбатан жиноят содир этиб, тергов органларидан яшириниб юргани сабабли Тошкент вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганлиги ҳам ойдинлашди.

Қидирувдаги шахс Оҳангарон тумани Иибга топширилди.

Тошент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.