Қимор таъқиқланган ўйин ҳисобланади. Бироқ бундай гўёки “кўнгилочар” ўйинга берилганлар йўқ дея айта олмаймиз. Самарқанд вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбирларда яширин қиморхона фош этилди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Ургут туманининг Бойбул қишлоғида Д.А. ўзининг яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил этиб келаётганлиги тўғрисида олинган маълумотга асосан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Д.А. киракашлик фаолиятидан ташқари, қўшимча моддий даромад топиш мақсадида 19 нафар шахсга таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил қилиб келаётганлиги аниқланиб, ўйин қатнашчиларидан йиғиб олинган жами 265.000 сўм пул, 24 дона ўйин билетлари, 90 дона рақамланган ўйин тошлари ҳамда иштирокчилардан эса жами 8.400 минг сўм ва 300 Ақш доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва энди мазкур шахс қилган иши учун қонун олдида жавоб беради.
Гулноза ТУРҒУНБОЭВА,
“Постда” мухбири.
Самарқанд вилояти.
