Бухоро вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” махсус тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда. Тадбирлар давомида 18075 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди. Шу жумладан, 641 та майда безорилик, 605 та жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, 75 та майда ташмачилик, 20 та вояга етмаганларни тунги вақтларда кўнгилочар масканларда назорациз қолдириш, 33 та хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга нисбатан чоралар кўрилди. Яна тадбир иштирокчилари томонидан 56 нафар жиноят содир этиб, жазодан яшириниб юрган қидирувдаги шахслар ушланди.

Бундан ташқари, 273 нафар тунги вақтларда назорациз юрган вояга етмаганлар Ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда 58 нафар яшаш ва иш жойи ноаниқ шахслар Реабилитация марказига жойлаштирилди. Қолаверса, муқаддам судланган шахсларнинг яшаш манзиллари текширилиб, маъмурий назорат ўрнатилди, қоидаларни бузган шахсларга нисбатан эса чоралар кўрилди. Тадбирлар жараёнида жиноятчилик хавфи юқори бўлган ҳудудларга 877 та кузатув камераси ҳамда хонадон ва объэктларга 540 та ёритиш чироқлари ўрнатилди. Тарғибот ишлари натижасида 166 та ижтимоий соҳа объэктлари ҳамда 201 та хонадон қўриқлаш пултига уланди. 

Ўз мухбиримиз.