Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида гиёҳвандлик, психотроп ҳамда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишда тезкор қидирув тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Жиноят қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, патрул-пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида ташкил қилинган тадбирда Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга оид тажриба ва услублар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 

Ўз мухбиримиз.