Фарғона шаҳрининг Қувасой кўчасида жойлашган дорихонада ўғрилик содир бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, номаълум шахс дорихонага ғайриқонуний равишда кириб, 2 миллион 500 минг сўмлик нотебоок, 900 минг сўмлик кузатув камерасининг хотира диски, 500 минг сўмлик темир сейф, 3 миллион 200 минг сўм ва 100 Ақш доллари миқдоридаги пулни ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада ўғри топилди. Ушбу жиноятни содир этган М.И. просессуал тартибда ушланди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.