Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Хива туманида жойлашган дорихона сотувчиси З.Қ. 17 конвалюта “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қонунга хилоф равишда 500 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек,тезкор тадбир давомида дорихона кўздан кечирилганида, яна 2 конвалюта ушбу номдаги дори воситаси борлиги аниқланди.

  ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги тезкор суриштирувлар давомида Шовот туманида жойлашган дорихона сотувчиси Х.Ў. ҳам 15 конвалюта “Бензонал” кучли таъсир этувчи дори воситасини 500 минг сўмга сотаётган пайтида ушланди. Шундан сўнг, дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганида, пештахта тагида яна 10 конвалюта худди шу номдаги дори воситаси борлиги маълум бўлди.

  Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  Худойберган ЖАББОРОВ,

  “Постда” мухбири.