Жорий йилнинг 10-11 апрелъ кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХВ халқаро турнири ўтказилмоқда. Унда 28 та давлатдан 60 нафар номдор полвонлар гиламга тушишади. Иштирокчилар ичида 12 нафар аёл курашчилар ҳам бор.

Ҳар икки йилда Термиз шаҳрида ўтказилиб келинаётган халқаро турнир дунёнинг тўртта қитъасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу йил анъанавий турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 100 минг Ақш доллари этиб белгиланган. Ҳар бир вазн тоифасида ғолиблар 3 минг, 2-ўринни қўлга киритган спортчилар 2 минг, иккита 3-ўрин совриндори 1000 Ақш доллари миқдорида пул мукофотига сазовор бўлади. Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг Ақш долларини қўлга киритади. 2-ўрин эгасига 5 минг, иккита 3-ўрин совриндорларига 3 минг 500 Ақш доллар миқдорида пул мукофоти топширилади.

Кеча Термиз халқаро аэропортида турнир иштирокчилари, хориждан келган ҳакамлар ва ОАВ ходимлари тантанали кутиб олинди. Меҳмонлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, уларнинг хавсизлигини таъминлаш учун вилоят ИИБ ходимлари ҳам жалб этилган бўлиб, улар кутиб олиш маросимидан тортиб, кураш мусобақалари ўтказиладиган Алпомиш стадионида, Термиз шаҳридаги асосий кўчаларда хизмат олиб боришмоқда. 

— Хусусан, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан

ҳам 18 нафар ходим меҳмонларга бириктирилган, — дейди вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи, капитан Фаррух Қодиров. — Шунингдек, 5 та скутер, 5 та мотосикл, 6 та тигвей, 4 та енгил автомобилъ ҳамда 1 та мини автобус ҳам турнирга ташриф буюрган меҳмонларни кузатиб юриш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ажратилди.

Қолаверса, ҳудудда жойлашган тарихий қадамжолар ва обидаларга олиб борилиб, хорижлик қатнашчиларга чет тилида Ўзбекистоннинг буюк ўтмиши тарихий шахслари ҳақида сўзлаб берилди. Туризм намойиши объэктлари жойлашув харитаси акс эттирилган тарқатма материал буклетлар тарқатилиб, ташриф буюрган меҳмонларга керакли маълумотлар бериб ўтилди.

— Ўзбекистонга 4 бор келишим, — дейди Конго демократик

республикаси Миллий кураш федерацияси президенти, Африка кураш ташкилоти висе-президенти Франсис Яфали (Франcис Яфали). — Биринчи бор бизнес саёҳат орқали келган бўлсам, кейинги ташрифларим халқаро турнирлар билан боғлиқ. Конгода ҳам кураш мусобақалари йилда икки марта ўтказилиб турилади. Мазкур турнирда қатнашиш учун ўзим билан 70+ ҳамда 73 вазн тоифасида иккита спортчини олиб келганман. Улардан бири аёллар ўртасида ўтказиладиган баҳсларда иштирок этади. Пандемия шароити бўлишига қарамай, Ўзбекистонда бизни самимий кутиб олишганидан хурсандмиз. Айниқса, хавфсизлигимизни таъминлаш учун махсус ходимларнинг бизга ҳамроҳ бўлишгани, уларнинг хушмуомалалиги бизда яхши таассурот уйғотди.

Албатта, бу саъй-ҳаракатлар хорижлик қатнашчилар билан боғлиқ ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар содир этилмаслигининг олдини олади. 

Феруза Раҳмонқулова,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.