Халқимиз тилида “Эгри калтакдан тўгъри соя тушмас” мақоли бежизга яралмаган. Нега дейишга асло шошилманг. Чунки Навоий вилояти Хатирчи тумани Қуччи маҳалласида яшовчи М.Тнинг қилмиши айнан шу мақолнинг ҳаётдаги бир коъриниши боълди-да.
Хуллас, М.Т анчадан буён режалаштириб юрган эгри мақсадини амалга ошириш учун узоққа бормади. Маҳалладоши Э.Мнинг чорвалари боқиладиган яйловга серқатнов бўлиб, вазиятни зимдан оърганди. Шундай кунларнинг бирида Э.Мнинг икки бош қорамолини оъгъирлаб, оъша куниёқ мол бозорида ўн бир миллион сўмга пуллаб юборди.
Хатирчи туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида йўқолган моллар, уни сотиб олган шахснинг уйидан топилди. М.Т эндигина 18 ёшни қаршилаган. Тогъни урса, талқон қилгудек кучи, савлати бор. Аччиқ ҳақиқат шуки, у билим олиб, касб эгаллайдиган бир пайтда қилмишлари бадалини тоълаши аниқ.
Ҳозирда М.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қоъзгъатилган.
Махлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
