Бухоро вилояти ИИБ ЭКМ ташаббуси билан шаҳар ва туман прокуратураси терговчилари ҳамда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди. Унда қидирув суриштирув йўналишида ходимларнинг малакасини ошириш борасида сўз юритилди. Шунингдек, ҳаракатланувчи мобил криминалистик лаборатория ва унда мавжуд техник воситалар, учувчисиз учиш аппаратининг имкониятлари, далилларни топиш, олиш ва қайд этиш учун қўлланиладиган техник криминалистик воситалар, методларнинг турлари, жиноятларни очиш ва тергов қилишда криминалистик техниканинг ўрни ҳам тушунтириб ўтилди.
Ж.ШАРИПОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
