Вобкент тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Жаҳонгир Хайруллаев намунали хизмат олиб бораётган ходимлардан бири. У 2021 йил ИИВ Академиясини тугатган.

– Жаҳонгиржон билан ҳамжиҳатликда бир йилдан бери ишлаяпмиз. Маҳалламиз тинч-осойишта, жиноятчиликдан холи, “яшил” ҳудуд. Қолаверса, раисимиз Мирзоҳид Ҳалимовнинг ҳам ички ишлар соҳасида ишлагани қўл келмоқда, – дейди “Ширин” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Жамшид Расулов.

Дарҳақиқат, катта лейтенант Ж.Хайруллаев истеъфодаги подполковник Мирзоҳид Ҳалимовдан соҳага оид тажрибаларини бойитиб бормоқда. Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, аниқланганларини ўз вақтида ижобий ҳал этиш, нотинч оилалар ҳамда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган шахслар билан профилактик ишлар олиб боришда маслаҳатлашиб, хизмат фаолиятини давом эттирмоқда. У ўз танлаган касбини севади ва бундан фахрланади.    

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.