Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида 6 437 та турли ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 77 та жиноят фош этилган. Тергов ва суд органларидан қочиб юрган 

15 нафар қидирувдаги шахс қўлга олиниб, ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган. Шунингдек, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 162 та низоли оилаларнинг турмуш шароити ўрганиб чиқилиб, 45 та ёш оиланинг ажрашиб кетишига, 25 та қўни-қўшниларнинг нотинчлигига барҳам берилган.

Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимларининг профилактика инспекторлари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 3 718 нафар фуқаро­нинг паспорт-виза қоидаларига амал қилмаганлиги аниқланди. Қоидабузарларга белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилган.  

Тумандаги 3-сектор ҳудудида 11 та маҳалла мавжуд бўлиб, 41 748 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудуди «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида тўла ўрганиб чиқилиб, аниқланган муаммо ва кам­чиликлар имкон даражасида бартараф этилди, айримларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқ­да. 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Фуқаролар иш билан таъминланиб, тадбиркорликка жалб этиляпти. Йўл ва кўприклар таъмирланмоқда. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларини ислоҳотлар талаблари даражасида ривожлантириш чоралари кўриляпти. Шунингдек, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган фуқароларнинг турмуш тарзидаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактик тадбир самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.