ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисм жамоаси 2022-2023-ўқув йили якуни ҳамда жанговар шайлик, ҳарбий интизом ва хизмат фаолияти натижаларига кўра, қўмондонлик миқёсида ўтказилган “Энг илғор қўшилма” номинасиясида ғолибликни қўлга киритди.

Шу муносабат билан ушбу ҳарбий қисмга қўшинлар қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, полковник У. Жабборов келиб, мазкур совринни қисм командири, полковник Р. Розумовга тантанали равишда топширди.

Полковник У. Жабборов ёш аскарлар билан учрашиб, уларнинг хизматга кўникиш жараёнидаги муаммолар билан ҳам қизиқди. Шунингдек,бу борада ўзининг тавсияларини ҳам бериб ўтди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.