Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида фаолият юритаётган психолог ходимлар ўртасида “Энг яхши психолог” танлови ўтказилди. Танловда иштирокчиларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари, тренинг, семинар, конференсия ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки ҳамда психология касбини ёритишга қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози, видеоролик намойиши, психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган ғоялари, билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди. 

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи, капитан М.Жўраева, 2-ўринни ИИВ Сурхондарё академик лисейи психологи Х.Бекмуратова, 3-ўринни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи, лейтенант С.Ҳимматов эгаллади. 

Ғолиблар танловнинг республика босқичи йўлланмасига эга бўлди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.