Андижонда “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танлов натижасига кўра, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти, катта лейтенант Дилбархон Умарова 3-ўринни, Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Раҳматилло Рахмонжонов 2-ўринни, вилоят ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи катта лейтенант Каримжон Абдураҳмонов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Борис КЛЕЙМАН,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
