“Долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида вилоятни хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Когон шаҳри ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар томонидан Бухоро минтақавий темир йўл узели ишчи-ходимлари ҳамда Бувижонлар мактаби аъзолари билан ўтказилган тадбирда жиноят қурбонига айланиб қолмаслик бўйича тушунтирилди. Шунингдек, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир тарғиботлар олиб борилди.
Х.ТОЙИРОВА,
маёр.
Бухоро вилояти.
