Юрт тинчлиги ва осойишталиги учун жонини қурбон қилган ходимлар ҳеч қачон унутилмайди. Уларнинг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди. Ана шундай мард ўғлонларнинг жасорати туфайли хотиржамлик таъминланиб келинмоқда.
Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва фахрийлари хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда олган тан жароҳати натижасида ногирон бўлиб қолган собиқ ходимлар ҳолидан хабар олишди. Ўтганларни хотирлаш, кексаларга ҳурмат кўрсатиш ҳамда бундай хайрли ишларни амлага ошириш халқимизга хос эзгу қадриятлардан ҳисобланади.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
