Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 ноябрдаги йиғилишидан сўнг, юртимиз бўйлаб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жадал суратларда давом этмоқда.
Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар келгусида атроф-муҳит тозалигини сақлаш ва ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшади.
Бу борада Нукус шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимлари ҳам қатнашиб, шаҳарнинг “Жийдели-Байсин” макон фуқаролар йиғини ҳудудига 500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Шунингдек, бу каби саъй-ҳаракатларда туман ва шаҳарлардаги барча ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
