Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов Фарғона вилояти бўлиб, транспорт ва туризм объэктларида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, бахциз ҳодисалар, ўз жонига қасд қилиш, поезд вагон ойналарига тош отиш ва бошқа нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда иштирок этди.
Йиғилиш якунида хизмат фаолиятида ижобий натижаларга эришган, темир йўл билан боғлиқ бахциз ҳодисаларни олдини олишда фаол иштирок этган бир гуруҳ темир йўл ишчи-хизматчилари ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари Қўқон ва Марғилон темир йўл вокзалларида бўлиб, бу ерда йўловчилар ва хизмат олиб бораётган ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шу билан бирга, Охунбобоев бўлинмаси фаолияти билан танишиб, юк вагонларини саралашда бевосита иштирок этди. Ходимларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
