Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” ҳафталиги доирасида “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичида билим ва кўникмалари, лидерлик қобилияти, амалга оширган лойиҳалари ва хизмат фаолиятида эришган натижалари бўйича сараланган етакчилар 4 та шарт асосида беллашишди. 

Муҳими, беллашувда вилоят ИИБ ёшлар етакчиси, катта лейтенант Бегзод Қурбоналиэв ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин ДХХ Чегара қўшинлари 9232-ҳарбий қисм ёшлар етакчиси А.Иноқжонов, 3-ўрин Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ёшлар етакчиси Валижон Бозорбоэвларга насиб қилди. 

Катта лейтенант Б.Қурбоналиэв танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.