Сарҳисоб

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида жорий йилнинг 6 ойи давомида жойлардаги тергов бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тергов бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туман бўлим ва бўлинмалари томонидан сарҳисоб даврида амалга оширилган ишлар, фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилди. Фаолият давомида жазо муқаррарлигини таъминлаш, жиноят ишларини ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли тергов қилиш, жиноятнинг сабаблари, содир этилишига имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тергов идораларининг асосий вазифаси бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳисобот давридаги хизмат фаолияти давомида жиноят ишлари тергови сифатли ўтказилишини таъминлаган, юқори натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчиларга ташаккурномалар, эсдалик совғалари топширилди.

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти