Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман ИИОФМБ бошлиғи, масъул раҳбарлар ҳамда маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида бир қатор долзарб масалалар кўрилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, профилактика инспекторларининг иш самарадорлиги таҳлил қилиниб, фаолиятида сусткашликка йўл қўйган ходимлар танқид остига олинди. Шунингдек, тадбир якунида хизмат вазифасини намунали бажараётган бир қатор ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
