Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари полковник Б.Абдуллаэв Навоий вилоятига ташриф буюрди. Ташриф юзасидан Кармана, Навбаҳор туманида вазир ўринбосари раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Унда профилактика (катта) инспекторлари, ҲПБ аппарат ходимлари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар, вояга етмаганлар бўйича инспектор психологлар ҳамда туман ИИБ раҳбар ва ўринбосарлари иштирок этди.

 Йиғилишда ҳудудларда профилактика инспекторлари хизмат олиб бориши учун яратилаётган шарт-шароитлар, соҳанинг моддий-техник базаси тубдан янгиланганлиги, ахборот алмашинуви ва суд мажлисларини онлайн тарзда ўтказилишида кун сайин қулайликлар яратилаётгани тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллаларда содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди. Ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди.

Йиғилишда сўз олган полковник Б. Абдуллаэв ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиши бўйича тавсиялар билдирди. Ҳар бир ходим “Янги Ўзбекистон келажаги учун ўз ҳиссамни қўшаман, садоқат билан хизмат қиламан”, деган шиорни қалбига жо қилиб, шижоат ва ғайрат билан хизмат олиб бориши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

 Шунингдек, йиғилишда профилактика инспектори ўзи хизмат олиб бораётган ҳудуддаги ҳар бир инсоннинг дарду-ташвиши билан яшаб ишлаш лозимлиги тўғрисида тўхталиб, ишлаб чиқариш корхоналари ва ўзининг табиий қазилма бойликлари билан машҳур бўлган мазкур вилоятда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да киритилган шахсларни бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатишга ундади.

 Йиғилиш якунида бириктирилган хизмат ҳудудида жамоат хавфсизилигини таъминлаш, маҳаллада ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳалласида жиноят содир этилишига йўл қўймаган, ҳудудни яшил тоифага киритишга ўз ҳиссасини қўшган 36 нафар профилактика инспекторлари Ички ишлар вазирлиги ташаккурномаси ва пул мукофотлари, маҳаллий ҳокимликларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Куннинг охирида Навоий шаҳар ҳудудида тунги вақтда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсиздигини таъминлаш бўйича вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Миллий гвардия, ФВБ билан ҳамкорликда вазир ўринбосари шахсан хизмат олди йўриқномаси ўтказди, шундан сўнг, жиноятчиликни олдини олиш ва жиноятларни иссиқ изида фош этишда қатнашган ходимлар мукофотланди.

Махлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.