Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани марказида ИИБ ташаббуси билан давлат ташкилотлари ҳамда аҳоли иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда туман маҳаллаларида рўй берган бир қатор жиноятлар ва уларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлил этилди.

Ўз навбатида қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида уйма-уй юриб, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, маҳалла бешлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чораларни кучайтириш, одамлар тўпланадиган жойлар, ташкилот, муассаса ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига кузатув камералари ўрнатиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жамоатчилик назоратини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди. Якунда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид режалар белгилаб олинди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.