Фарғона шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” тезкор-профилактик тадбирлари олдидан ташкил этилаётган йўриқномалар бевосита жамоат жойида, аҳоли иштирокида ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Йўриқнома шаҳарнинг энг гавжум кўчасида, бевосита аҳолининг кўз ўингида ташкил этилди. Шундан сўнг вилоят прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда давлат солиқ бошқармаси томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни “маҳаллабай” жиловлаш бўйича имзоланган қўшма қарор доирасида шу куни тезкор-профилактик тадбирларга киришилди.

Тадбирлар давомида “қизил” тоифага кирувчи криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунда маҳалла ҳудудининг жойлашуви, аҳолининг таркиби ва менталитети, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда иш олиб борилмоқда.

Тадбирларда жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этяпти.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.