Навоий вилояти Қизилтепа туманилик И. Фармонов ҳам оиласи бағрига қайтди. Вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ходимлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда унинг хонадонига бориб, моддий-ижтимоий ёрдам кўрсатишди. Суҳбат асносида унга келгусида фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқлари тушунтирилди.
– Жазони ўташ даврида озодликнинг қадрига етдим. Мени афв этганликлари учун Президентимиздан чексиз миннатдорман. Энди ҳалол меҳнат қилиб, жамиятда ўз ўрнимни топаман, – дейди И. Фармонов. И. Акбаров гиёҳвандлик воситалари савдосига аралашиб қолгани сабаб жазо ўтаётган эди. Байрам арафасида Юртбошимизнинг Фармони билан озодликка чиқди. Хатосини англаб етгани унинг кўзларидан билиниб турарди.
Навбаҳорлик Ш. Мамарасулов ҳам давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатидан бебаҳра қолмади. Унга туман ИИБ пробация гуруҳи ходимлари ҳаётга мослашишида ҳар томонлама кўмаклашишмоқда. Жумладан, рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Мабодо келгусида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган бўлса, банкдан қандай қилиб имтиёзли субсидия олиши борасида йўл-йўриқлар кўратилди.
Ўйламизки, афв этилган юртдошларимиз кечиримлиликнинг қадрига етиб, яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ўзларига билдирилган ишончни оқлайдилар.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
