Маҳалла фаоллари, нуроний­лар, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлашга масъул ходимлар ўзаро ҳамжиҳатликда муам­моли оилалар билан ишлаш, ёшларни банд этиш, уларни спорт ва маънавий-маърифий тадбирларга жалб қи­лишни асосий вазифалари деб билган ҳолда уддалаш­моқда. 

– Ўтган йили бизга янги бино қуриб берилди. Ишлаши­миз учун барча шароитлар бор. Бундай имкониятлар биз­га янада куч бағишлаб, аҳолимиз ҳаётдан мамнун яшаши учун еттилик биргаликда ишлаяпмиз, – дейди «Каттаминг» МФЙ раиси 

Актам Худойбердиев.

Ҳудудда профилактика инс­пектори маёр Марат Мустафоев кун-у тун сергак. Ғайрат-шижоатли, интилувчан ва изланувчан ходим­нинг матонати, иродаси ва қатъияти туфайли маҳаллада жиноятчилик қайд этилмаган. Дўкон, кафе ва кўчаларда ўрнатилган кузатув камераларини мунтазам кузатиб боради. Бегона шахслар, вояга етмаганлар кўчада назорациз юрмаслигини, низоли ҳолатлар бўлмаслигини назорат қилиб, бу борада профилактик-тарғибот тадбирларини олиб боради. 

Маҳалла еттилиги кексалар маслаҳатига таяниб бемор ва якка ёлғиз яшовчи фуқаролар, ногиронлиги бор оилалар ҳо­лидан хабар олади, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади. Яқинда сахий кишилар кўмагида ижтимоий ҳимояга муҳтож, аёли ҳам, ўзи ҳам ногиронлиги бўлган Муяссар Худойбердиев оиласига уй-жой қуриб бери­лишини ташкил этишди. Улар бир хонадонда 4 та оила яшар эди, – дейди маҳалла фаоли Шокир Шавқиев. 

Ҳа, ўзаро ҳамкорлик ва бирдамлик, меҳр-оқибат ва қўшничилик ришталари мустаҳкам, шарқона қадриятлар устувор бўлган маҳаллада ҳар қандай муаммога ечим топилади. Шу боис, маҳалладаги аҳиллик, тотувлик ва меҳр-оқибатга кўпчилик ҳавас қилишади.  

Умида МАМАДАЛИЕВА,

ўз мухбиримиз.

Самарқанд вилояти.