Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари – истеъфодаги полковник Ж.Султонова ва истеъфодаги подполковник Н.Ғофуров иштирокида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Тадбирда фахрийлар ички ишлар органлари тизимини янада такомиллаштириш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ходимлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида тўхталиб, ходимларда юртга муҳаббат, касбга садоқат туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий жанговарлиги, билим савиясини ошириш хусусида фикр юритишди. Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фуқаролар, маҳаллий ҳамда хорижлик сайёҳлар билан хуш муомалада бўлиши хусусида тавсиялар берилди.

Жавлонбек АЛЛАЕВ,

капитан.

Қашқадарё вилояти.