Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи Санжар Жабборов Сирдарё тумани «Исломобод» маҳалласида истиқомат қилаётган ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Эргаш ота Абдуқодиров хонадонида бўлди. Нуроний отахон билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди. «Кейинги йилларда кексаларни эъзозлаб, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши учун зарур шароитларни яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди», — деди вилоят ИИБ бошлиғи.
Масъуллар Эргаш ота Абдуқодировнинг уй музейи ҳамда кутубхонаси билан танишишди. Санжар Жабборов музей билан танишар экан, бу жой ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар учун маърифат масканига айланиши лозимлиги борасида таклиф ва тавсияларини берди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
