Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимининг сўлим гўшасида вазирлик фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди.
Истиқлолимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов очиб, барчани байрам билан қизғин муборакбод этди. Шунингдек вазир мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг фахрийларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг турли мукофот ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбири Қорақалпоғистон Республикаси Иивнинг “Орол юлдузлари” жамоаси ва маданият ходимларининг консерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
