Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган уч авлод учрашувлари хизмат натижадорлигини оширишда ўз самарасини кўрсатаётгани айни ҳақиқат. Айниқса, кўп йиллар соҳада хизмат қилиб, айни кунда кексалик гаштини сураётган фахрийларнинг ўгит ва тавсиялари ёш ходимлар учун дастуруламал бўлмоқда. 

“Интизом ойлиги” доирасида Конимех тумани Иибда ташкил этилган уч авлод учрашувида соҳа фахрийлари, малакали ходимлар ва эндигина хизмат фаолиятини бошлаган ёшлар қатнашдилар. Учрашувда фахрий устозларнинг хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳикояларини ўрта ва ёш авлод вакиллари катта қизиқиш билан тинглашди. Уларга кекса авлод вакиллари келгусида асқатадиган қимматли маслаҳатлар беришди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.