Хоразм вилоятида 11-ноябр – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг – янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” шиори остида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Унда вилоят ИИБ масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ички ишлар органлари фахрийлари хонадонига боришди. Унга кўра, истеъфодаги капитан Фарҳод Бобожонов, истеъфодаги катта сержантлар Файзулла Ниёзметов ва Рустам Сафарбоевга Иивнинг “Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фахрийси” кўкрак нишони ҳамда истеъфодаги маёр Раҳимберган Қаландаров ва истеъфодаги старшина Ҳайитбой Матчоновга ИИВ Фахрийлар кенгашининг фахрий ёрлиқлари, шунингдек, вилоят ИИБ Бирлашган касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз.
