Август ойи ички ишлар органлари тизимида “Инсон қадри учун” шиори остида “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Наманган вилояти ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар фидокорона хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган ҳамда якка-ёлғиз яшаётган фахрий аёллар ҳолидан хабар олинди.
Бошқарманинг “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари ҳамда Тиббиёт бўлими шифокорлари биргаликда фахрий ходима аёлларнинг яшаш манзилларида уларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиб, тегишли тиббий тавсиялар берилди. Шунингдек, моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
