Халқимиз азалдан нуронийларни эъзозлаб, уларга юксак эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келади. Табаррук ёшдаги инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва насиҳатларию дуоларини олиш халқимизга хос фазилатлардандир.
Пешку тумани ИИБ раҳбарияти томонидан ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган бир қатор меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, фахрийларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Соҳа фахрийлари кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун чексиз миннатдорчилик билдиришди.
О.ХАЛОҚОВ,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
