Хоразм вилояти Иибда шахсий таркибнинг билим ва касбий маҳоратини оширишга бағишланган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, маёр Ш.Ибрагимов очиб, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиши, касбга бўлган садоқати, қўлга киритаётган ютуқлари кундалик хизмат фаолиятида намоён бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда хизмат вазифасини бажаришга масъулият билан ёндашиб, самарали натижаларни қўлга киритаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига навбатдаги махсус унвонлар ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.