Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасида “25-октабр-ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Байрам кечасини вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А. Шермухамедов очиб, ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарали натижалар бераётгани, бундай муҳим вазифаларни амалга оширишда ҳар бир ички ишлар органлари ходимларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади ва тадбир иштирокчиларини касб байрами билан самимий қутлади. Шунингдек, Президентимиз Фармонига мувофиқ Урганч шаҳар ИИБ ППХ отряди бўлинма командири, сержант Таганов Расулбек Собировичнинг “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланганини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Шундан сўнг хизмат вазифасини бажаришга масъулият билан ёндашиб, самарали натижаларга эришаётган ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларига Иивнинг “Фахрий ёрлиқ”лари, кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари, навбатдаги махсус унвонлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
