ИИВ Академиясининг сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсини тугатган шовотлик Руслан Норметов вилоят ИИБ ЙҲХБ алоҳида отряди 4-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори вазифасида хизмат фаолиятини бошлади. Зиммасидаги вазифага масъулият билан ёндашган бу йигит саккиз йил ушбу лавозимда самарали хизмат қилди. Айни кунда у вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ЙПХ инспектори вазифасида хизмат қилмоқда.
Лавҳамиз қахрамони ўтган йил давомида туризм намойиши обектлари ва уларга туташ ҳудудларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаган 2023 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шундан 1880 таси қўпол қоидабузарликлардир. Шунингдек, у 55 та хорижий давлатлар ва 2 та халқаро ташкилотнинг 128 та делегациясини кутиб олиш ва кузатиш тадбирларида фаол иштирок этди.
Катта сержант Руслан Норметов йўл-транспорти ҳодисаларининг барвақт олдини олиш бўйича ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳам фаол иштирок этмоқда.
Зиммасига юклатилган вазифани масъулият билан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ЙПХ инспектори, катта сержант Руслан Норметов «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ҳамда вилоят Иибнинг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланган.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
