Юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини мустаҳкамлаш, чекка тоғли қишлоқларда осойишталик барқарорлигини таъминлашда давлат чегара қўшинлари билан ички ишлар органлари ходимларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ҳамкорлик натижасида чегараларимиз дахлсизлиги таъминланиб, фуқаролар тинч-осуда умргузаронлик қилмоқда.
Давлат чегара қўшинларининг вилоятдаги ҳарбий қисмлари билан ҳамкорликдаги намунали хизмати, тезкор ва жанговар фаолиятда эришган юқори натижалари учун Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакили, катта лейтенант Сарвар Ҳамраэв Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг “Чегара қўшинлари аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Абдиманноб АЛЛАЁРОВ,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.
