Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Ҳамюртларимизнинг юзу кўзида шодлик, шукроналик ҳисси мужассам. Жойларда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказиляпти.
Навоий вилояти Иибда ташкил этилган байрам тадбирида бошқарма бошлиғи, полковник А. Тасбаэв шахсий таркибни ва соҳа фахрийларини энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан самимий қутлади. Бошқарманинг бир гуруҳ фидойи ходимлари Президентимизнинг Фармонига кўра турли давлат мукофотлари билан тақдирланган эди. Полковник А. Тасбаэв орден ва медалларни ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини, шунингдек махсус унвонларни ўз эгаларига топширар экан, уларга шарафли, айни пайтда масъулиятли фаолиятларида зафарлар тилади.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
