Когон туманида яшовчи фуқаро С.Келди (исмлари ўзгартирилган) ҳам нафси ҳакалак отганлар тоифасидан чиқди. У “Ниёз-ҳожи” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.Мамлакатнинг уйига бориб, турмушидан ажралган қизи ёки агар хоҳласа оила аъзоларининг ҳар бирига туман ҳокимлигидан танишлари орқали 5 миллион сўмдан ёрдам пули олиб беришини ишонтириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун 2 миллион сўм тўлов харажати борлигини айтади. Ҳ.Мамлакат ҳам иккиланмасдан айтилган пулни беради. Фирибгар С.Келди эса пулни олиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
“Тарки одат, амри маҳол” деганларидек, у шу маҳаллада яшовчи яна бир фуқаро Б.Ҳалимнинг ҳам ишончига кириб, унга арзон уйлардан олиб беришни ваъда қилади. Сўнг дастлабки тўлов учун 7 миллион 210 минг сўм пулларини аванс сифатида алдов йўли билан олади ва такроран фирибгарлик жиноятини содир этади...
Шу тариқа, С.Келдининг фирибгарлиги фош бўлди. У қилмиши учун қонун олдида жавоб берди.
Қ. ХОЛОВ,
Бухоро вилояти.
