Бугунги кунда фирибгарлик энг кўп содир этилаётган жиноят турларидан биридир. Шундай экан, унинг олдини олишда фуқароларни огоҳликка чақирувчи тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади.

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам айни шу мавзуга бағишланди. Унда туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Мадина Маматова, туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, капитан Ёқутхон Маҳамматовалар сўзга чиқиб, фирибгарлик ва кибержиноятчиликнинг олдини олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳамда ушбу турдаги жиноятларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида сўз юритдилар.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимояланиш тўғрисида тавсиялар ҳам берилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.