Қашқадарё вилояти Иибда ўқув-амалий машғулоти бўлиб ўтди. Унда бошқарма ЭКМ ва шаҳар-туман ИИБ экспертлари қатнашди.
Икки кунлик ўқув машғулотида ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва вазирлик Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида эксперт хулосалари орқали исботлаш базасини мустаҳкамлаш, экспертлар томонидан йўл қўйиладиган одатий хатоликларнинг танқидий муҳокамасини ўтказиш, экспертизалар таҳлили натижасига кўра ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича криминалистик тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан машғулотлар ташкил этилди. Белгиланган дастур бўйича мавзулар доирасида иштирокчиларга атрофлича назарий ва амалий тушунчалар берилди.
Савол-жавоб асосида кечган ўқув машғулоти ходимларнинг соҳага оид билим ва малакаларини янада бойитди.
Зафар БЕРДИЕВ,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.
