Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, соҳага тааллуқли муаммоли масалаларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида “ИИБ бошлиғи билан бир кун” лойиҳаси доирасида Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Азим Холиқовнинг кундалик фаолияти, бошқарма ҳамда унинг қуйи тизимларида яратилган шарт-шароитлар билан танишиш учун пресс-тур ташкил этилди. Унда туман Иибнинг тегишли соҳавий хизматлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар ҳамда “Келажак лидерлари” вилоят клуби аъзолари қатнашди.
“Сармижон” МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли ИИБ биносида ходимлар учун яратилган шароитлар ва ходимларнинг хизмат фаолияти билан яқиндан танишишдан бошланган пресс-тур “Ғовшун” МФЙ ҳудудидаги 2-сонли, “Шарқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли ва “Ғишти” МФЙ ҳудудидаги 4-сонли Иибда давом этди.
Пресс-турда суткалик нарядга жалб қилинган ходимлар иштирокида навбатчиликни қабул қилиш юзасидан йўриқнома ўтказилиб, саф рўйхати асосида ходимларнинг хизматга келиб кетишлари, ҳудудда жиноятчиликнинг аҳволи ҳамда сутка давомида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатлари юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди. Қолаверса, туман ИИБ ЙҲХБ, вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги 2-сонли рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси, туман ИИБ М ва ФРБ ҳамда Навоий вилояти билан чегара ҳудудида жойлашган “Сармижон” ЙПХ масканида ходимлар ва аҳоли учун яратилган шароитлар ҳамда ушбу хизматларнинг иш фаолияти ўрганилди.
Навбатдаги манзил “қизил” ҳудуд саналган “Шарқ” маҳалласи бўлди. Бу ерда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторининг ҳамкорликдаги фаолияти ўрганилиб, ижобий ютуқлар билан танишилди. Кейин туманнинг “Қуччи” чўл массивида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида жиноятчиликнинг аҳволи ҳамда туман ИИБ ЙҲХБ томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Туман ИИБ биноси, унда ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шароитлар, қабулхона ҳамда тергов ва суриштирув хоналари иш тартиби, у ердаги инновацион технологияларнинг ишлаш тартиблари иштирокчиларга таништирилди.
Шуҳрат ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
