Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ахборот-кутубхона маркази Ғиждувон тумани ИИБ билан ҳамкорликда “Энг зукко ички ишлар ходими” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда қирқдан ортиқ ички ишлар ходими иштирок этди. АКМ мутахассиси М. Жўраева Республика миқёсида ўтказиб келинаётган ИИ Республика “Китобхонлик ҳафталиги” тўғрисида гапириб, А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари ҳамда Ў. Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” асарлари юзасидан тузилган тест саволлари билан таништириб, тест саволлари тарқатиб чиқилди.

        Ушбу танловда фаол иштирок этган ходимлар юқори ўринларни эгаллади. Жумладан, биринчи ўринни туман ИИБ ҳузуридаги ТБЖТҚБ бошлиғи, маёр Шухрат Қазоқовга насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни туман ИИБ профилактика катта инспектори, маёр Искандар Бафоев ҳамда туман ИИБ ХРБ ВИМБ инспектор психологи, лейтенат Гулноза Исмоиловалар эгаллашди. Танлов ғолибларига Ахборот-кутубхона маркази томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар тақдим этилди.

Туйғун АШУРОВ,

 маёр.

Бухоро вилояти.