Яқинда Чирчиқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ёқасида ўзини шубҳали тутган шахс тунги хизматга жалб қилинган ходимларнинг эътиборини тортади.
Шундан сўнг у, осойишталигимиз посбонлари томонидан тўхтатилиб текширилганида, ёнидан 21 дона сариқ полиэтилен халтачаларда қадоқланган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида мазкур кимса, яна 4 дона худди шундай халтачаларда қадоқланган заҳри қотилни ушбу ҳудудга яширганлиги ва кейинроқ уларни ижтимоий тармоқлар орқали сотмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
