Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Қорадори-2022” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бўлган бир қатор жиноятлар фош этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 4 август куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Урганч туманида яшовчи М.О. туман марказида таниши Т.У.га 2 та қадоқдаги “героин” гиёҳвандлик воситасини 600 минг сўмга сотаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.
Бундан ташқари, шу йилнинг 6 август куни Урганч туманидаги “Чолиш” блок постида хизмат вазифасини ўтаётган ички ишлар органлари ходимлари Урганч туманида яшовчи Ф.Х. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинани тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечирганида, унинг салонида 1,89 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
