Чилонзор туманидаги 181-мактабда маҳалла фаоллари, туман ИИОФМБ масъул ходимлари ҳамда ИИВ Академияси ўқитувчилари иштирокида мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари билан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, наркожиноятчилик ва унинг салбий оқибатлар тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқувчилар орасида психофаол моддаларнинг тарқалишига батамом чек қўйиш, уларда гиёҳвандлик иллатига муросасиз муносабатни шакллантириш лозимлиги таъкидланди.
- Ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш - жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади, - дейди ИИВ Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси доценти, маёр А.Зулфиқоров. – Сурункали дарс қолдирувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ўқувчилар билан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда ёшларни гиёҳвандлик иллатидан асраш, бу борада ота-оналар билан ҳам профилактик тушунтириш ишларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
