“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” тезкор-профилактик ойлиги доирасида Урганч шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан Урганч давлат университети талабалари иштирокида “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг инсон саломатлиги, руҳияти ва келажагига кўрсатадиган салбий таъсири, шунингдек, уларнинг ноқонуний айланиши учун белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат ёшларни соғлом турмуш тарзига ундаш, зарарли иллатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга хизмат қилди.

Ўз мухбиримиз,

Хоразм вилояти