Бахмал тумани ҳокимлигида ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ташаббуси билан гиёҳванд ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ташкил этилди. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, шунингдек ҳуқуқ-тартибот, таълим, соғлиқни сақлаш каби ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирокида уюштирилган тадбирда ҳудудда рўй берган мазкур турдаги жиноятлар тафсилотлари баён этилди.

Хусусан, 2022 йилда Жиззах вилояти ҳудудида психотроп моддалар савдоси билан боғлиқ 10 дан зиёд жиноят содир этилгани, 14 нафар шахс қўлга олингани, улардан 6 нафари Бахмал туманида истиқомат қилиши таъкидланди. Ўз навбатида ушбу шахсларга қўлланган жазо чоралари тўғрисида маълумот берилди. Йиғилганларга гиёҳванд модда ва воситалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.