Шу мақсадда куни кеча Бухоро вилояти минтақасида гуруҳ баҳслари ўтказилди. Унда ИИВ Қоровул қўшинлари, Жиззах, Самарқанд, Навоий ҳамда мезбон сифатида иштирок этган Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаларида хизмат қилаётган хотин-қизлар беллашишди.
Мусобақа жуда қизғин ва мароқли кечди. Беллашувларда фахрли биринчи ўрин ИИВ Қоровул қўшинлари жамоасига насиб қилди. Кейинги ўринларни Жиззах ҳамда Бухоро вилоятлари ички ишлар бошқармаси жамоалари эгаллашди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ш.САФАРОВА,
подполковник.
Бухоро вилояти.
